Жаҳон | 16:00 / 06.08.2016
10607
2 дақиқада ўқилади

Саудия террорчиларни аниқлаш бўйича мутахассисми?

Фото: Reuters

Германия ҳукумати мамлакатда содир этилиши мумкин бўлган террактлардан огоҳлантириш ва уларга қарши чора кўриш учун Саудия Арабистонига мурожаат қилди. Бу ҳақда Германиянинг Der Spiegel журналига асосланиб Al Arabia хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Саудия бу таклифга рози бўлган ва энди Германияга террорчиликка қарши курашда ёрдам беради. Бу ёрдамнинг ичида Германияда уюштирилиши кутилган террактларни аниқлаш ва  шубҳали кимсаларнинг мобил телефонларини текшириш киради. Немислар Саудиянинг бу борадаги тажрибасини инобатга олган ҳолда шундай ҳамкорликни маъқул кўришган.

18 июль куни Германиядаги супермаркетлардан бири яқинида келиб чиқиши покистонлик бўлган 17 ёшли йигит беш кишини отиб ўлдирган эди. Ундан ташқари 24 июль куни 27 ёшли суриялик Аншбахда ўзини портлатиб, 15 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган.

Бавария ички ишлар вазирининг маълум қилишича, Аншбахдаги худкуш портлашни амалга оширишдан бир неча дақиқа олдин телефонда раҳбарларидан буйруқ олган. Шу сабаб Германия мобил назоратни кучайтирмоқчи.