Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:42 / 07.08.2016
5386
1 дақиқада ўқилади
Австралиялик спортчилар эркин услубда сузиш бўйича эстафетада жаҳон рекордини ўрнатди
Рио-де-Жанейро олимпиадасида Австралия терма жамоаси аёллар ўртасида 100 метрга 4 марталик эстафетада эркин сузиш бўйича жамоавий баҳслар финалида рекорд ўрнатган ҳолда ғалаба қозонишди.
Финалда австралияликлар (Эмма Макеон, Бриттани Элмсли, Бронте Кэмпбелл, Кейт Кэмпбелл) 3 дақиқаю 30,65 сониялик кўрсаткич билан АҚШ (3.31,89) ва Канада квартетини (3.32,89) ортда қолдирди.
Бундан олдинги рекорд ҳам австралияликлар жамоасига тегишли эди (3.30,98 сония). Бу рекорд 2014 йилнинг 24 июлида ўрнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш