Спорт | 15:17 / 07.08.2016
12312
1 дақиқада ўқилади
Франциялик оёғи синган гимнастикачини шифокорлар замбилдан йиқитиб юборишди
Рио Олимпиадасининг спорт гимнастикаси ўйинларида қатнашаётган франциялик спортчи Самир Аид Саид жиддий жароҳат олди. У «қўниш»да ноқулай тушгани сабаб оёғи икки жойдан синиб кетган.
Шундай жароҳат олгани етмагандай уни тез ёрдам машинасига олиб чиқишаётганда шифокорлар замбилни тушуриб юбиришди. Самир 2020 йилги Токио Олимпиадасида чемпион бўлишга сўз берган.