Спорт | 19:49 / 07.08.2016
7787
1 дақиқада ўқилади

Клоппнинг ёрдамчисини "иккинчи Клопп" дейишмоқда

“Ливерпуль”га  жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий этиб Андреас Корнмайер тайинланган.

Фитнесс бўйича масъул ҳисобланадиган бу мутахассис Англияга “Бавария”дан ташриф буюрди.

Корнмайер “Барселона”га қарши кечган ва 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўртоқлик учрашувидан кейин машҳур бўлиб кетди. Андреасни Юрген Клоппнинг қиёфадошига ўхшатишди.

Корнмайер жамоага футболчиларнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш учун таклиф қилинган. У асосан Коутинью, Ҳендерсон, Старриж ва Сако билан ишлайди.