"Ливерпуль" "Барселона"ни йирик ҳисобда тор-мор этди
"Ливерпуль" Лондонда "Уэмбли" стадионида Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги учрашувда "Барселона"ни қабул қилди. Учрашув "қизиллар" фойдасига 4:0 ҳисоби билан якунланди.
Учрашувдаги 1-тўпни 15-дақиқада ливерпулликларнинг янги ўйинчиси Садио Мане киритди. 47-дақиқада "Барса" ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди. Бир дақиқа ўтиб, мерсисайдликлар ҳужумчиси Дивок Ориги рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, уни доғда қолдирди. Ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган вақтда Марко Груич ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Икки жамоа мусобақа доирасида ўтказган учта ўйинидан кейин 6 очкодан тўплашди.
Халқаро чемпионлар кубоги
Ливерпуль (Ливерпуль, Англия) – Барселона (Барселона, Испания) – 4:0
Голлар: Мане, 15 (1:0); Маскерано, 47 (2:0, автогол); Ориги, 48 (3:0); Груич, 90+3 (4:0).