Спорт | 18:18 / 07.08.2016
5495
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо: «Бошқа чемпионатларда «Лестер» каби жамоаларга чемпион бўлишга йўл қўйишмайди»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълум қилишича, «Лестер»нинг чемпионлигига ўхшаш ҳодиса Европадаги бошқа чемпионатларда содир бўлиши мумкин эмаслигини билдирди.

«Бундай вазият, «Лестер» каби жамоанинг чемпион бўлиши фақат Англияда рўй беради. Фақат шу ерда чемпион бўлиш учун рухсат беришади. Бошқа чемпионатларда катта клублар бунга имкон қолдиришмайди. Улар пулларни бўлишишни исташмайди.

Бошқа чемпионатларда етакчи жамоалар ҳамиша ўзларини қулай ҳис қилишни исташади ва улар ҳамиша Европа чемпионлар лигасида иштирок этишади. Улар биринчилик учун курашда 4тадан ортиқ жамоа иштирок этишини исташмайди. Уларга қолса, фақат уларнинг ўзи бўлса. Шу томонларини ҳисобга олсак, Англия бу борада ўзгача мамлакат.

Европа футболида ўзларини она Тереза каби тутувчи кишилар бор. Аслида уларнинг она Терезадан бутунлай фарқли эканини кўриш мумкин. Кўплаб давлатларда грандлар ўз ҳолатларидан мамнун бўлишади. Улар ўзлари ривожланишни исташмайди ва ҳар мавсум арафасида рақобатчиларининг футболчиларини сотиб олиб, уларни кучсизлантиришади. Шу орқали уларда чемпионлик учун рақиб қолмайди.

«Лестер» тарихи эса АПЛнинг томошабоплигини оширди», — деган Моуриньо.