Жамият | 17:05 / 07.08.2016
8683
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 вақтида байдаркачига урилиб кетган диваннинг ижтимоий тармоқда аккаунти пайдо бўлди

6 август куни Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиада ўйинларида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мусобақа иштирокчиларидан бири машғулотлар чоғида сувга ғарқ бўлган диванга урилиб, ағдарилиб кетганди. 

Шу воқеадан сўнг, "Қотил-диванлар" ва "торпедо-диванлар" кун мавзусига айланди. 

Журналистлардан бири твиттерда ушбу диван учун махсус аккаунт ҳам очган. Бу аккаунтдан юмористик руҳдаги постлар ёзилмоқда.

"Мени руслар ясашган, уларга ёрдам беришим керак", дейилган твитлардан бирида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш