Спорт | 21:52 / 07.08.2016
8427
1 дақиқада ўқилади

Россия Паралимпия терма жамоаси Олимпиадада иштирок этишдан маҳрум этилди

Халқаро паралимпия қўмитаси Россия паралимпия терма жамоасини Ричард Маклареннинг Россия спортидаги допинг ҳақидаги ҳисоботига асосланиб халқаро мусобақалардан четлатишга қарор қилди. Бу ҳақда қўмитанинг раҳбари Филип Крэйвен 7 августдаги махсус матбуот-анжуманида маълум қилди.

Шу тариқа россиялик паралимпиячилар Риодаги Паралимпиадада иштирок эта олмайдиган бўлдилар.

Макларен ҳисоботида россиялик паралимпиячиларнинг камида 35 та ижобий допинг-намунаси 2011-2015 йиллар ичида изсиз йўқолгани таъкидланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш