Спорт | 21:48 / 07.08.2016
13417
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик аёл дзюдочи исроиллик спортчи билан учрашиши мумкинлиги сабабли татамига чиқмади

Олимпиадада иштирок этиш истаги миллий адоватдан устунлик қила олмади. Араб-Исроил ихтилофи Олимпиадага ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Аёллар ўртасида дзюдо бўйича 52 кг гача вазн тоифасининг 1/16 финалида Саудия Арабистони вакили Жуд Фаҳмий татамига чиқмади. Агар Фаҳмий дастлабки учрашувда ютадиган бўлса, исроиллик Гили Коэн билан учрашиши мумкин эди. Шу тариқа саудиялик спортчи ўзини Олимпиадада иштирок этиш имконидан маҳрум этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш