Жамият | 12:44 / 07.08.2016
7448
1 дақиқада ўқилади

Тайвань аэропортида бепарволик сабаб минглаб тўтиқуш нобуд бўлди

Тайваннинг Таоюань оролидаги халқаро аэропортда ходимларнинг бепарволиги туфайли минглаб тўтиқуш жазирамадан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тайвань халқаро радиоси хабар бермоқда.

Воқеа 6 август куни рўй берди. Маълум бўлишича, аэропорт ходимлари жониворларни ташиш қоидаларини бузишган: улар маҳкамлаб ёпилган ва ичида тўтиқушлар бўлган контейнерларни иссиқда қолдиришган. Бунинг оқибатида тўтиқушлар ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, нобуд бўлган иккита мушук, ит ва минглаб тўтиқушлар 10 та контейнерга тақсимланиб, China Airlines авиакомпанияси самолётига ортилиб, ана ундан сўнг Куала-Лумпурга жўнатилиши керак эди.

Парвоз хизмати ва жониворларни юклаш билан шуғулланган компания воқеа юзасидан узр сўраган ва айбдорларни жазолашга ваъда берган.