Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:17 / 08.08.2016
4701
1 дақиқада ўқилади
Манчини «Интер»ни тарк этди, жамоа де Бур билан 3 йиллик шартнома имзолайди
«Интер» бош мураббийи Роберто Манчини ўз лавозимини тарк этди.
Sky Sport Italia маълумотига кўра, 51 ёшли мутахассис мавсумолди тайёргарлик йиғинлари давомидаги кетма-кет 4 мағлубият туфайли истеъфога чиқарилган.
Бундан ташқари, Манчини ва «Интер» раҳбарияти орасида трансфер сиёсати борасида тушунмовчилик мавжуд эди.
Миланликлар «Аякс»нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу нидерландиялик мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф этилган.
Манба: Tribuna.uz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш