Жамият | 12:36 / 08.08.2016
5493
1 дақиқада ўқилади

Оклахома штатида поезд автомобилни уриб кетди, қурбонлар бор

Фото: 4029TV.com

Американинг Оклахома штатида темир йўл таркиби автомобилни уриб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда маҳаллий 4029TV телеканали полиция маҳкамаси вакили Грег Расселлга асосланган ҳолда. 

Маълумотларга кўра, воқеа 7-август куни Пото шаҳрида юз берган. Машинада бўлган беш кишининг камида 3 нафари ўсмир экани айтилмоқда. Оғир жароҳатлар билан тирик қолган йўловчилардан бири шифохонага ётқизилган. 

Ҳодиса оқибатида поезд изидан чиқиб кетмаган, машинистлар ҳам жабрланмаган. 

Полиция суриштирув ишларини олиб бораяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш