Спорт | 01:38 / 08.08.2016
12988
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина Олимпиададаги иштирокини муваффақиятли бошлади

7 августда ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Олимпиададаги дастлабки чиқишларини муваффақиятли бошлади.

41 ёшли Чусовитина таяниб сакрашда 14,999 балл билан саралаш босқичида 4-ўринни, тўсин устида машқ бажаришда 13,300 балл билан 16- ўринни эгаллади.

Чусовитина учун ушбу олимпиада баҳслари унинг фаолиятидаги энг сўнгги мусобақа бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш