Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Лига, 17-тур. Марказий учрашувларда «Локомотив» «Андижон»ни, «Навбаҳор» «Нефтчи»ни қабул қилади
Бугун Ўзбекистон миллий чемпионатининг 17-тур учрашувлари ўтказилади. Бугунга мазкур турнинг 6та учрашуви ўтказилиши белгиланган.
Жумладан Тошкентда турнир жадвали пешқадами «Локомотив» ўтган турда сенсацион равишда Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор»ни енгган «Андижон»ни қабул қилади. «Локомотив» - «Андижон» учрашуви бугун соат 19:30да тўғридан-тўғри Спорт ТВда трансляция қилинади.
Водийда эса дерби учрашуви: «Навбаҳор» «Нефтчи» билан ўйнайди.
«Пахтакор» яна водийга сафар қилган, бу сафар «шерлар» жамоасини «Қўқон-1912» кутмоқда.
«Металлург» – «Машъал», (Тошкент вақти билан соат 17:45)
«Қўқон-1912» – «Пахтакор», (18:00)
«Навбаҳор» – «Нефтчи», (18:30)
«Бухоро» – «Обод», (19:00)
«Локомотив» – «Андижон», (19:30)
«Насаф» – «Олмалиқ», (20:00)