Жаҳон | 18:37 / 08.08.2016
5265
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги шифохонада уюштирилган қўпорувчилик қурбонлари сони юз нафарга яқинлашди

Покистоннинг Кветта шаҳри шифохонасида амалга оширилган портлаш оқибатида 93 киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар қилмоқда India Today газетаси.

Қўпорувчилик оқибатида жабрланганлар сони 120 нафарга етган. 

Шунингдек, мазкур мудҳиш жиноят учун жавобгарликни ИШИДнинг шўъбаси «Хуросон вилояти» ўз зиммасига олган.

Аввалроқ, 50дан ортиқ кишининг қурбон бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш