Жаҳон | 14:32 / 08.08.2016
5567
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 50дан ошди

Фото: EPA

Покистоннинг жануби-ғарбий Белужистон вилояти Кветта шаҳри шифохоналаридан бирида юз берган портлаш оқибатида 53 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 50 нафари тан жароҳати олган, деб хабар қилмоқда Express Tribune газетаси.

"Қўпорувчиликнинг деярли барча қурбонлари – адвокатлар ва журналистлардир. Улар, 8-август куни эрталаб ўлдириб кетилган Белужистон адвокатлар уюшмаси президенти Билол Анвар Қозининг хотирасини ёдга олиш учун шифохона жонлантириш бўлимига тўпланишган эди", -дейилади хабарда. 

Айни вақтда полиция маҳкамаси шифохона атрофини қуршаб олган ҳамда Кветтанинг барча шифохоналарида фавқулодда ҳолатни жорий қилган. Ҳозирча, ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмаган.

Покистоннинг Кветта шаҳрида портлаш юз бериши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш