АҚШлик мусулмон стюардесса ишдан четлатилгани учун ўзи ишлаган авиакомпанияни судга берди
АҚШлик мусулмон стюардесса Чари Станли самолёт йўловчиларига спиртли ичимлик беришдан бош тортгани сабабли ишдан ноқонуний четлатилгани учун ўзи ишлаган ExpressJet авиакомпаниясини судга берди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.
АҚШнинг америка-мусулмон муносабатлари бўйича кенгаши ўтган ҳафтада Чари Станли номидан судга даъво аризаси берганини маълум қилди. Стюардессасининг иш берувчиси уни ўтган ёзда иш ҳақи сақланиб қолмайдиган таътилга жўнатган. Станлининг таъкидлашича, авиакомпания динга боғлиқ бўлган баҳсни мувофиқ тарзда тартибга солишни таъминламаган ва авиакомпаниядан зарарни қоплашни талаб қилмоқда.
Ўтган йили аёл АҚШда меҳнатга жойлаштиришда тенгҳуқуқликка амал қилиш бўйича комиссияга шикоят берганди, бироқ унинг шикояти қондирилмаган. Комиссия авиакомпания қонунни бузган-бузмаганини ўрнатмаган.
Авиакомпаниянинг таъкидлашича, у ижтимоий-маданий турфаликни қадрлайди, бироқ шу билан бирга бирор муайян ходим ёки жорий суд тафтиши бўйича изоҳ бермаслигини айтган.