Жамият | 23:55 / 09.08.2016
13317
1 дақиқада ўқилади
Барга ном беришда эътиборли бўл ёхуд у бошингга кулфат бўлиб ёғилмасин
9 августда АҚШнинг Айова штатида юк поезди темир йўл изидан чиқиб кетиб, унинг вагонларидан бири "Рельсдан чиқиб кетган" (DeRailed) деб номланган маҳаллий барга шикаст етказди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция шефининг айтишича, воқеа тонгги соат 4 ларда темир йўл хизмати ходимлари қўшни йўлга юк вагонларини ташиётганларида юз берган.
Вагонлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, темир йўл излари ёнида турган барга 45 бурчак остида тиралиб қолган.
Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бар эгасига 10 минг долларлик зиён етган.