Жаҳон | 09:22 / 09.08.2016
8704
1 дақиқада ўқилади
Филиппин президенти мамлакатдаги АҚШ элчисини ҳақорат қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатдаги Америка элчиси Филипп Голдбергни ҳақорат қилди. Ўз навбатида, АҚШ ҳукумати расмий Маниладан бу ишга тушунтириш сўрамоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат департаменти расмий вакили Элизабет Трюдо маълум қилган.
ОАВ маълумотига кўра, Дутерте ўз мамлакати ишларига аралашишга уринган Голдбергни ҳақорат қилган.
Трюдонинг айтишича, “расмий Вашингтон Голдберг томонига айтилган сўзларни номақбул дея топган”.