Спорт | 16:03 / 09.08.2016
5700
1 дақиқада ўқилади

Картинг спорти бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ғолиб жамоалари аниқланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним» шиори остида ёшлар ўртасида картинг спорти бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал босқичи жорий йилнинг 5-7 август кунлари ташкилотнинг Учқўрғон туман ўқув спорт техника клубига қарашли картодромида ўтказилди.

Кескин ва шиддатли ўтган пойгаларда умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳар Бектемир туман ўқув спорт техника клуби фахрли 1-ўринни, мезбон Наманган вилояти жамоаси 2-ўринни қўлга киритган бўлса Тошкент Бирлашган техника мактаби пойгачилари 3-ўрин билан пойтахтга қайтдилар.

Картинг пойгаси кескин курашларга бой бўлди. Ёш спортчилар бор имкониятларини намоён қилишди