Спорт | 15:07 / 09.08.2016
3974
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» Стоунзнинг трансфери ҳақида эълон қилди

«Манчестер Сити» «Эвертон»дан ҳимоячи Жон Стоунзни сотиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

Англиялик 22 ёшли футболчи билан 6 йиллик шартнома тузилган.

У жамоада 24 рақами остида ҳаракатланади.

Томонлар трансфернинг молиявий жиҳатларини ошкор этишмаган. Бундан олдинги хабарларда футболчининг трансфери учун 47,5 млн фунт тўланиши ҳақида айтилганди.

Бироз олдинроқ жамоа ушбу футболчини ЕЧЛ учун заявкага киритгани ҳақида хабар берилди.

Бунгача манчестерликлар жамоаси ёзги трансферларда тўртта жиддий харидни амалга оширганди. «Сельта»дан Нолито (13,8 млн фунт), «Боруссия»дан Гундўған (21 млн фунт), «Шальке»дан Лерой Сане (37 млн фунт) ва «Пальмейрас»дан Габриэл Жезус сотиб олинган.