Мутахассис паролни тез-тез ўзгартириш хавфсизликни ошириши ҳақидаги тасдиқни инкор қилди
Кенг тарқалган фикрга кўра паролни тез-тез ўзгартириш юқори хавфсизлик даражасини таъминламай, балки унинг бузиб кирилиши хавфини оширади. Бу ҳақда АҚШ федерал савдо комиссиясининг технологиялар бўйича мутахассиси Лори Кранорга иқтибос келтирган ҳолда Business Insider маълум қилди.
Мутахассис кўплаб компаниялар ўз ходимларидан паролларини бир ойда бир мартага яқин ўзгартириб туришни сўрайди. Кранорнинг тушунтиришича, паролнинг ўзгартирилиши хавфсизлик даражасини ҳеч қанақасига оширмайди, аксинча, ходимларни топиш осон бўлган комбинациялардан фойдаланишларига мажбур қилади.
Хавфсизлик бўйича мутахассис Брюс Шнайернинг таъкидлашича, бир неча йил давомида бир нечта компаниялар билан хавфсизликни ошириш ҳақидаги бу тасдиқ аллақачон йўққа чиқарилгани ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамасдан, бу компаниялар ушбу далилни эътиборга олмай келмоқдалар.