Нагасаки ҳокими Япония ҳукуматини танқид қилди
Япониянинг Нагасаки шаҳри мэри мамлакат ҳукуматини, АҚШ ядро ҳужумидан мудофаа тизимларини шакллантиришда ёрдам бераётганлиги учун танқид қилди. У, шимоли-шарқий Осиё минтақасида ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этишга чақирган.
"Ядро қуролини батамом йўқ қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаётган Япония ҳукумати ядро ҳужумидан мудофаа тизимларига қарамликни маъқулламоқда", — дея қайд этган Нагасаки ҳокими Томихиса Тауэ, шаҳарга атом бомбаси ташланганининг 71 йиллиги муносабати билан ташкил этилган хотира маросимида.
"Бу қарама-қаршиликка барҳам бериш учун, илтимос, ядросизлик қоидасини қонунчилик меъёри билан мустаҳкамлаб, шимоли-шарқий Осиё минтақасида ядро қуролларидан ҳоли ҳудудни барпо этиш имкониятини кўриб чиқинг. Айнан шу, ядро ҳужумларидан ҳимоя қилиш воситаларига қараганда ядро хавфсизлигини кўпроқ таъминлайди", — деган фикрни илгари сурган Тауэ.
Ўз навбатида, ушбу маросимда иштирок этган мамлакат бош вазири Синдзо Абэ, дунёда ядро қуроли тарқатилишига қарши тартибни жорий қилиш учун барча чораларни кўришга ҳамда мамлакатнинг "учта ядросизлик қоидаси" — Япония ҳудудида ядро қуролига эга бўлмаслик, уни ишлаб чиқармаслик ва олиб кирмаслик қоидасини сақлаб қолишга ваъда берди.