Жаҳон | 17:28 / 09.08.2016
6358
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк идора ва турар жойлар ижара нархи энг қиммат бўлган шаҳар сифатида қайд этилди

Халқаро компаниялар ходимларининг жойлашиши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида Нью-Йорк етакчилик қилди. Бу ҳақида дунё мегаполисларидаги турар жойлар ва идоралар ижараси баҳосини таққослаб чиққан Savills таҳлилчилари маълум қилишди. 

Нью-Йорк шаҳрининг натижаси 114 минг долларни ташкил қилди, унинг энг яқин америкалик рақиби - Сан-Францискода эса нархлар деярли икки баробар арзон. Иккинчи ўринда 100,9 минг доллар индекс билан Ҳонконг шаҳри қайд этилди. Учинчи поғонани - Лондон шаҳри эгаллади, у ерда бир киши учун ижара нархи 100,1 минг доллардан иборат.  

Ушбу рейтингда икки ярим йил мобайнида Лондон шаҳри етакчилик қилган. Бироқ Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишига доир референдумдан кейин пойтахтдаги ижара нархлари бошқа шаҳарларнинг кўрсаткичларига яқинлашган.