Фан-техника | 00:48 / 09.08.2016
8376
1 дақиқада ўқилади

Pokemon Go ўйини биринчи ойдаёқ 200 млн долларлик тушум келтирди

Фото: © EPA

6 июлда чиқарилган Pokemon Go оммавий ўйинидан бир ой ичида олинган тушум 200 млн доллардан ошиб кетди, деб айтилмоқда SensorTower компанияси тадқиқотида.

Тушум ўйиннинг Японияда расмий чиқарилишидан кейин кескин ошиб кетди. Бу ерда ўйин 3 ҳафтадан кейин чиқарилганди.

Тадқиқот маълумотларига кўра, фойдаланувчилар ўрта ҳисобда ушбу ўйинга кунига 26 дақиқа ажратмоқдалар.  

Pokemon Go ўйини 2016 йилда чиқарилган бўлиб, унда покемонларни излаш ва уларни ўргатиш мақсад қилиб қўйилган. Ўйинга тўлдирилган реаллик деб аталувчи технология элементлари татбиқ қилинган, бунда рақамли ва ҳақиқий оламлар бирлаштирилади, чунки смартфон экранида кўрсатилувчи тасвир ҳақиқий оламдаги объектларга проекцияланади. Ўйин ҳозирга келиб 100 млн мартадан кўпроқ юкланиб олинган.