Жаҳон | 19:28 / 09.08.2016
11440
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған ўртасида 2 соат давом этган тор доирадаги учрашув якунланди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг икки томон ўртасидаги инқироздан кейинги илк учрашуви 2 соат давом этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Эрдўған Петербургга 9 август куни эрталаб учиб келди. Путин уни Константин саройида қабул қилди.

Учрашув вақтида Эрдўған Владимир Путинга ўзаро муносабатларни тиклашни таклиф қилди. У Россия билан барча соҳалардаги ҳамкорлик кенгайтирилишидан умид қилаётганини билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш