Спорт | 20:08 / 09.08.2016
7643
2 дақиқада ўқилади

Рио-2016, оғир атлетика. Достон Ёқубов 6-ўринни эгаллаб, турнирни тарк этди

Оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик дастлабки спортчи ўз иштирокини якунлади. 69 кг. вазнда йўлланмага эга бўлган Достон Ёқубов "В" гуруҳида ўз уринишларини бажарди. 

Ёқубов даст кўтариш йўналишининг дастлабки иккита уринишда 133 ва 137 кг. штангани муваффақиятли кўтарди. Мураббийлар учинчи уринишга 140 кг. буюртма берди, аммо Достон уни кўтара олмади. Даст кўтаришдан кейин ўзбекистонлик атлет 6-ўринни банд этди. 

Силтаб кўтаришда унинг натижари ёмон бўлмади. У дастлаб 172, сўнгра 176 кг. тошни кўтарди. Ёқубов учинчи уринишга берилган 181 кг.ни кўтара олганида, умумий ҳисобда 3-ўринга кўтарилиб олган бўларди. Аммо унга омад етишмади. 

Якунда Ёқубов 313 кг (137+176) натижа билан 6-ўринни банд этди. Бу гуруҳ вакиллари орасида молдовалик Сергей Чешир 322 кг. натижа билан пешқадамликни қўлга олди. Ушбу вазнда "А" гуруҳи вакиллари кечки дастурда ўз маҳоратларини намойиш қилишади. 

Манба: stadion.uz