Спорт | 19:48 / 09.08.2016
8178
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Шаҳзод Собиров «иппон» билан кейинги босқичга чиқди

Рио-де-Жанейро Олимпиадасида дзюдо бўйича 81 кг.гача бўлган вазнда иштирок этаётган Шаҳзодбек Собиров 1/16 финал босқичида ғалабани расмийлаштирди. 

У Фижи оролларидан ташриф буюрган Жосатеки Наулуни «иппон» баҳоси билан мағлуб этди. Қайд этиш керакки, баҳс бошида Наулу «юко» ишлашга муваффақ бўлганди. 

Ўзбекистонлик спортчига кейинги босқичда америкалик Травес Стивенс рақиблик қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш