Жаҳон | 23:09 / 09.08.2016
17404
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Туркия делегациялари тушлиги вақтида Путин ва Эрдўғаннинг тасвири туширилган антиқа ликопчалар пайқалди

Турк ОАВ, жумладан, Star ва Sabah газеталари Россия ва Туркия президентларининг учрашуви ҳақидаги ўз мақолаларида Россия ва Туркия делегациялари тушлиги вақтида Путин ва Эрдўғаннинг қўл сиқишиб тушган тасвири туширилган ликопчаларга эътибор қаратишди ва буни Россия томонидан билдирилган "олижаноблик" деб аташди.

Sabah газетаси ушбу ҳолат тасвирланган суратни "Дўстона тушликда эътиборни жалб қилувчи олижаноблик" деган ёзув билан изоҳлади.

Эрдўған 9 августда Санкт-Петербургга Путин билан учрашув ўтказгани келди. Путин туркиялик ҳамкасбини Константинов саройидаги грек меҳмонхонасида кутиб олди. Учрашув икки давлат етакчисининг қўл сиқишиб кўришиши билан бошланди.