Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий кореялик спортчи Риодаги Олимпиадада олтин медаль ололмагани учун марҳум Ким Чен Ирдан кечирим сўради
Риодаги Олимпиадада оғир атлетика мусобақаларида 56 кг вазн тоифасида кумуш медаль олган Шимолий кореялик оғир атлетикачи Ом Юн Чхоль Шимолий Корея етакчиларидан олтин медаль юта олмагани учун узр сўради. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"У доимо менинг илҳомчим бўлади ва мен буни олтин медаль билан тўлай олмаганим учун афсусдаман. Умид қиламанки, мен яна қайтиб, мусобақаларда қатнашиб, олтин медаль ютиб ўз миннатдорчилигимни билдира оламан", деб айтди спортчи 2011 йилда вафот этган Ким Чен Ирни назарда тутиб.
У кумуш медаль билан халқи учун қаҳрамон бўла олиши мумкинлигига гумон билдирди.
Спортчи 2012 йилдаги Олимпиадада олтин медаль қўлга киритганди. У ўшандаги нутқида Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари Ким Чен Ин ва унинг отаси Ким Чен Ирга миннатдорчилик билдирганди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
23:00 / 22.02.2026