Жаҳон | 15:39 / 09.08.2016
6789
1 дақиқада ўқилади
Штайнмайер: «Туркия ва Россия НАТО муқобилини яратишмайди»
Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Россия-Туркия иттифоқи ташкил этилиши НАТО муқобилини шакллантиришни англатмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Bild хабар берган.
«Ўтган йили Россия бомбардимончи самолёти турклар томонидан уриб туширилганидан сўнг икки томон ўртасида тушган совуқчилик илиқлашаётгани, яхши албатта. Аммо Россия ва Туркия муносабати НАТО муқобилини шакллантира оладиган даражада қалинлашади, деб сира ўйламайман», — деди у.
Унинг таъкидлашича, Туркия НАТО учун муҳим ҳамкор ҳисобланади.