Жаҳон | 07:10 / 10.08.2016
4274
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркия муҳожирлар ҳақидаги келишув бўйича барча мажбуриятларига амал қилишига умид қилмоқда

Фото: © AFP

АҚШ Туркия Европа Иттифоқи билан муҳожирлар ҳақидаги келишув бўйича барча мажбуриятларига амал қилишига умид қилмоқда, деб айтди 9 августда АҚШ Давлат департаменти вакили Элизабет Трюдо.

"Муҳожирлар бўйича келишувга келсак, биз айтганимиздек, уни муҳим деб ҳисоблаймиз. Биз бу жараён олдинга боришига умид қиламиз", деб изоҳ берди Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Омер Челикнинг гапларига Трюдо. 

Аввалроқ Челик агар Брюссель Туркия фуқаролари учун виза чекловларининг бекор қилиниши санасини белгиламаса, унда Туркия Европа Иттифоқи билан миграция келишуви доирасидаги мажбуриятларини бажаришдан тўхтатишини айтганди.