Ўзбекистон | 16:29 / 10.08.2016
22721
1 дақиқада ўқилади

Авазбек Ходжиметов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби этиб тайинланди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг янги матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон президенти матбуот-котиби этиб Авазбек Ходжиметов тайинланди", — деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Хабарда айтилишича, бу вақтга қадар Ходжиметов Республика ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида фаолият юритган.

Тайинлов ҳақида бошқа қўшимча маълумотлар йўқ.