Жамият | 10:41 / 10.08.2016
12051
1 дақиқада ўқилади
Google ходими зўравонлик қурбони бўлди
Google компаниясининг Нью-Йоркдаги офиси ходимаси, 27 ёшли Ванесса Маркотте тонгги югуриш вақтида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда The Boston Globe хабар берган.
Қотиллик 7 август куни рўй берган. Ўшанда Ванесса Маркотте Массачусетс штатининг Принстон шаҳрида, онасининг уйида тунаган эди.
Нашр маълумотига кўра, дам олиш куни Маркотте ўрмонга югургани кетади. Орадан бир неча соат ўтса-да қайтмаган Ванессанинг яқинлари полицияга мурожаат қилади.
Ўша куни кечки пайт ўрмондан Маркоттенинг жасади топилган.
The Sun манбаси берган маълумотга кўра, аёлнинг танасидан уни жинсий зўрлаш аломатлари топилган. Бундан ташқари, полиция мурданинг қўлларидан куйган изни аниқлаган.
Марҳумнинг ота-онаси воқеа юзасидан изоҳ беришни истамади.