Фан-техника | 22:10 / 10.08.2016
6412
1 дақиқада ўқилади
Хакерлар iOS операцион тизимидаги заиф жойлар учун Apple’дан 300 минг долларга кўпроқ ҳақ тўламоқчи
Exodus Intelligence хакерлик компанияси iOS операцион тизимининг хавфсизлик тизимида топилган заиф жойлар учун 500 минг долларгача мукофот пули эълон қилди. Бу Apple компанияси томонидан ваъда қилинган максимал мукофот пулидан 300 минг долларга кўпроқдир, деб хабар бермоқда 9to5mac.com.
Exodus турли дастурлардаги заиф жойлар ҳақидаги маълумотни сотиб олиш ва уни тизимларни бузиш билан шуғулланувчиларга қайта сотиш билан шуғулланади.
Хакерлар, шунингдек, Google Chrome браузеридаги заиф жой ҳақидаги маълумот учун 150 минг доллар, Microsoft Edge’дагига 125 минг доллар ва Firefox ҳимоясидаги нуқсонлар ҳақидаги маълумот учун 80 минг доллар ваъда қилган.