Фан-техника | 19:26 / 10.08.2016
5934
2 дақиқада ўқилади

Hyundai компанияси i30нинг янги дизайнини намойиш этди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси учинчи авлод i30нинг ташқи кўринишига ойдинлик киритувчи видеолавҳани намойиш этди. Унинг расмий тақдимоти Жанубий Кореяда 7-сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Дунё бўйича илк тақдимоти октябрь ойида Париж автошоуси доирасида ташкил этилади. 
 
Видеолавҳага кўра, Hyundai i30нинг радиатор қафаси ўзгарган. Бош ёритқич чироқлари бирмунча узайтирилган, ундаги диодли чироқлар шакли ҳам ўзгартирилган. 

Кузовнинг орқа томони янги авлод Tucson кроссовери услубида ишлаб чиқарилади. 

Шунингдек, Hyundai i30нинг махсус «кучайтирилган» намунаси ҳам пайдо бўлади. У, N субрендининг янги маҳсулоти ҳисобланади. Норасмий маълумотларга кўра, олд ғилдираклари етакчи бўлган хот-хэтчга икки литр ҳажмли, 260 от кучини берувчи «турботўртлик» мотор ўрнатилади. 

Унинг энг кучли тўплами 2017-йилда пайдо бўлади ҳамда 6 босқичли механик узатмалар қутиси билан таклиф этилади. У, 2018-йилдан «автомат» узатмалар қутисига эга бўлади. Кейинчалик унинг барча ғилдиракларини етакчи қилишлари ҳам мумкин.