Ўзбекистон | 18:34 / 10.08.2016
5171
1 дақиқада ўқилади
Наманган вилоятидаги корхоналар томонидан 80 га яқин турда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда
Наманган вилоятида 15 минг 700 дан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти самарали фаолият юритмоқда. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг 68,2 фоизи, саноат маҳсулотларининг 32,5 фоизи ушбу корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Улар томонидан 80 га яқин турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Наманган туманида ҳам саноат изчил ривожланмоқда. Айни пайтда туманда 280 дан ортиқ саноат корхонаси фаолият кўрсатиб, жорий йилнинг ўтган даврида улар томонидан 189 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Мухтасар айтганда, тумандаги 16 корхонада экспорт амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда улар томонидан 16 миллион долларлик саноат маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган.