Жаҳон | 21:07 / 10.08.2016
5666
1 дақиқада ўқилади

Перуда автобусларнинг тўқнашиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: © РИА

Перунинг жанубида икки автобуснинг тўқнашиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Франс Пресс ахборот агентлиги. 

Яна 29 киши жароҳатланган.

"Икки автобус пешонама-пешона тўқнашиб кетган. Тергов олиб борилмоқда. Айни вақтда 17 киши ҳалок бўлган, 29 киши яраланган", деб маълум қилди йўл полицияси раҳбари Леандро Флорес.