Жаҳон | 15:27 / 10.08.2016
9449
1 дақиқада ўқилади

Расмий Анқара Ғарб Туркияни "бой бериши" сабабига ойдинлик киритди

Фото: AP

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг баёнот беришича, Ғарб расмий Анқаранинг Хитой ёки Россия билан муносабатлари туфайли эмас, балки ўз хатолари сабабли Туркияни "йўқотиб қўйиши" мумкин. 

"Агар Ғарб Туркияни бой берса, РФ, ХХР ва ёки Ислом дунёси билан муносабатларнинг бунда ҳеч қандай таъсири йўқ. У, ўз хатолари сабаб Туркияни йўқотади", — деган Чавушўғли Anadolu агентлигига берган интервьюсида. 

"ЕИ ўта жиддий хатоларни содир этмоқда, жумладан давлат тўнтаришига уринишни қўллаб-қувватлаш масаласида ҳам", — деган ташқи ишлар вазири.