Спорт | 15:05 / 10.08.2016
12198
1 дақиқада ўқилади
«Реал» футболчилари матбуот анжуманига бостириб киришди ва Зиданни «чўмилтиришди»
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг УЕФА Суперкубоги учун учрашувдан кейинги матбуот анжумани вақтида «Севилья»ни мағлуб этган жамоа футболчилари залга кириб келишди. Улар тантана қўшиқларини куйлашган ва устозларига сув сепишган.
Футболчиларни залга жамоа ҳимоячиси Марсело ва Рамос бошлаб келишган. Видеода бу футболчилар қаторида Васкес, Мората, Каземиро ва Асенсио каби ёш футболчилар ҳам борлигини кўриш мумкин.
9 август оқшомида Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида кечган учрашув «Реал»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба орқали жамоа ўз тарихида учинчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Ғалаба голи қўшимча бўлимларнинг иккинчиси тугаб бораётган вақтда Даниэль Карвахаль томонидан урилди.