Спорт | 11:35 / 10.08.2016
6899
1 дақиқада ўқилади
«Реал»нинг ғалабаси Суперкубок учун баҳсларда ЕЧЛ ғолибларининг Европа Лигаси ғолибларига қарши устунлигини оширди
«Реал» УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Севилья» устидан иродали ғалабага эришди. Норвегиянинг Тронхейм шаҳридаги "Леркендал" стадионида кечган баҳс мадридликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу вақтгача ЕЧЛ ғолиблари ва Европа Лигаси (аввалги УЕФА Кубоги - таҳр.) ғолиблари ўртасида Суперкубок учун 16 марта баҳс ўтказилганди. Эндиликда ЕЧЛ ғолиблари томони бу қарама-қаршиликда 10:7 ҳисобида устунлик қилмоқда. Ўтган йили ҳам ЕЧЛ ғолиби Европа Лигаси ғолибини енгганди, ўшанда «Барселона» «Севилья»ни енгганди (5:4).
«Реал» ўз тарихида учинчи марта УЕФА Суперкубогига эга чиқди. «Барселона» ва «Милан»дан бештадан ғолиблик бор. «Севилья» бу кубокни фақат бир марта ўзиники қилган.
Манба: Tribuna.uz