Спорт | 22:34 / 10.08.2016
19224
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016: ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов ярим финалга йўл олди

Фото: Olympic.uz

Риодаги Олимпиаданинг бокс мусобақаларида 91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов чорак финал баҳсида озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаевни ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан очколар бўйича ютди (29:28). 

Энди Тўлаганов ярим финалда бошқа чорак финал баҳсида италиялик Клементе Руссони мағлуб этган россиялик боксчи Евгений Тищенко билан беллашади.

Тўлагановнинг кейинги натижаларидан қатъий назар, у терма жамоамизга камида бронза медалини келтирди. Биз ҳамюртимизга кейинги босқичларда ҳам муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.