Жаҳон | 18:51 / 10.08.2016
6378
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка саккиз дона қирувчи самолётлар харид қилмоқчи

Фото:snariad.ru

Шри-Ланка ҳукумати, орол атрофидаги махсус саноат ҳудудини самарали мудофаа қилиш мақсадида 8та янги қирувчи самолёт сотиб олмоқчи эканини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.

"Унга кўра, ҳукуматлараро келишувга мувофиқ, саккизта қирувчи самолётни барча қурол-аслаҳалари тўплами билан харид қилиш кўзда тутилган", — деган ҳукумат расмий вакили Ражита Сенаратне.

Янги самолётларни етказиб бериш учун Ҳиндистон ва Покистон ишлаб чиқарувчилари рақобат қилмоқда. 

Экспертларнинг фикрича, ҳозирда мамлакат Қуролли кучлари ихтиёрида 30 йил муқаддам ишлаб чиқилган Хитойнинг Чэнду J-7, Россиянинг МиГ-27 ва Исроилнинг "Кфир" қирувчи самолётлари мавжуд. Ҳукумат ҳарбий ҳаво кучлари 1983-2009 йиллардаги фуқаролик урушида жиддий талофат кўрган.