Ўзбекистон | 19:12 / 10.08.2016
5039
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Корея Республикаси элчиси билан турли даражадаги ташрифлар масаласи муҳокама этилди

2016 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан турли даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвалининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш