Ўзбекистон | 22:19 / 11.08.2016
9428
1 дақиқада ўқилади

20-21 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

Фото: «Газета.uz»

20-21 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамасининг 10 август кунги фармойиши асосида хабар берган.

Хабарда таъкидланишича, ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказиш анъана тусини олган.

Тадбир вақтида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, муқаддас қадамжолар, болалар майдончалари, йўллар, йўлкалар ва ариқларни тозалаш ва ободонлаштириш режалаштирилмоқда. 

Барча маҳаллалар ва тураржой массивларида гул, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш жойларни кўкаламлаштириш, дарахт шохларини кесиш ва оқлаш мўлжалланмоқда.

Ҳашарчилар кексалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй ишларида кўмак беришади. Муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилади.

Август, анъанага кўра, ободонлаштириш ва тозалик ойи деб эълон қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш