Яхши таълим муваффақиятли келажак гаровидир
Амалиётнинг кўрсатишича, ҳозир таълим ва яхши билим олишнинг вақтидир. Бир томондан бу давр талабидир, чунки ҳар йили ақлли болаларнинг сони ошмоқда ва олий ўқув юртларига кириш қийин бўлмоқда. Бошқа томондан, яхши билим ва кўникмалар пул ишлашга ёрдам беради ва бу муҳим омиллардан биридир.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, университет кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун ўқув юртини танлашга диққат билан аҳамият бериш керак, сабаби яхши таълим муваффақиятли келажак гаровидир.
Таълим бозорида рақобат катта ва абитуриентлар исталган курсларга ёзилишлари ва ўқишлари мумкин. Аммо ёшлар ва уларнинг ота-оналари курс танлаш жараёнида таълим бозорини жиддий ўрганишлари лозим. Ўқув курсини танлашда унинг нархи, таълим сифати, ўқитувчилар малакаси ва бошқа омилларни ҳисобга олишлари керак.
Нархлар, албатта, курс танлашда энг муҳим омиллардан биридир. Бозорда курслар кўп. Баъзи ўқув марказлари арзон, аммо сифати пастроқ таълим таклиф этадилар, бошқа марказлар қимматроқ, лекин уларда таълим сифати юқорироқ. Ўқув курсини танлашда нарх ва сифат мутаносиблигини ҳисобга олиш керак.