Жамият | 14:14 / 11.08.2016
14085
1 дақиқада ўқилади

Алсу учинчи бор она бўлди

Қўшиқчи Алсу яна бир бор она бўлди. Бу ҳақда санъаткор вакилига асосланиб, Hello.ru хабар бермоқда. Алсу ва унинг турмуш ўртоғи, бизнесмен Ян Абрамовлар оиласида Рафаэль исмли гўдак туғилган.

«Оиламизга хўш келибсан, бизнинг кичкина мўъжизамиз Рафаэль», – деб ёзади Алсу инстаграмдаги ўз саҳифасида. Қўшиқчининг таъкидлашича, боланинг исми уларнинг оиласида алоҳида аҳамиятга эга.

Алсу, шунингдек, илиқ фикр билдирган барчага ташаккур йўллаган.

Жуфтлик 2016 йилда никоҳларининг 10 йиллигини нишонлашган эди. Рафаэлдан ташқари уларнинг оиласида икки қизалоқ вояга етмоқда. Сафина 2006 йилда туғилган бўлса, Микелла 2009 йилда дунё юзини кўрган.