АПЛ директори: «Бизнинг стратегик режамиз – ҳар 6 йилда янги чемпион жамоа кўриш»
Англия премьер-лигаси ижрочи директори Ричард Скадэмор лига турнир ғолиблари доимий равишда ўзгариб туришидан манфаатдор экани ҳақида гапириб ўтди.
«Барча клубларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, премьер-лигала шундай стратегик режа бор – «Ҳар 6 йилда янги чемпион жамоани кўришт». Бу қайсидир жамоанинг чемпион бўлишига қаршилик кўрсатишимизни англатмайди. Шунчаки бу борада баъзи ротациялар амалга оширилади.
«Лестер»нинг ўтган мавсумдаги муваффақияти барча бетараф мухлислар учун муҳим воқеага айланди. Баъзилар «тулкилар»нинг чемпион бўлишига ҳайратланмасдан қарагандир. Ундайлар бу ҳолатда ҳам бошқа катта клублар чемпион бўлган ҳолатдаги муносабатларини сақлаб қолишди. Лекин алал-оқибат бу жамоанинг чемпионлиги бутун дунё бўйлаб акс-садо берганини ҳам кўрдик.
Ҳозирда қанча жамоада премьер-лигада ғолиб чиқиш учун реал имкониятлар бор? Агар «Лестер»нинг чемпион бўлганини назарда тутадиган бўлсак, 17 жамоа дейишимиз мумкин. Ҳазил. Лекин Венгер каби бу саволга жиддий қараб айтадиган бўлсак, бу мавсумда 8та жамоа чемпионлик учун курашади» — деган Скадэмор.
Манба: Tribuna.uz