Жаҳон | 18:05 / 11.08.2016
3763
1 дақиқада ўқилади

Ҳиротдаги бозорда юз берган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилояти ҳудудида жойлашган бозорда юз берган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб, 12 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котибига асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Шиндон уездидаги асосий бозога 3 ғилдиракли мотоцикл кириб келгач, портлаш юз берган. Матбуот котиби Жилоний Фарҳоднинг айтишича, қурболнлар орасида 2 ҳарбий бор. Шунингдек, аёллар ва болалар жароҳатланган.

Унинг қўшимча қилишича, портлаш ҳудудидаги масжид биноси жиддий шикастланган.

Бу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади. Қайд этиш керакки, кейинги вақтларда "Толибон" ва ИШИД жангарилари терактлар содир этишмоқда.