Қозоғистон президенти кузнинг охирларида Жанубий Кореяга сафар уюштирмоқчи
Ноябрь ойида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Жанубий Кореяга сафари режалаштирилмоқда. Сафар чоғида икки давлат етакчиси савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади, деб хабар бермоқда Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz портали.
2016 йил 10 августда Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазири Женис Қосимбекнинг Жанубий Кореянинг Қозоғистондаги элчиси Чо Енгчон билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув Назарбоевнинг Жанубий Кореяга сафарига тайёрланиш доирасида ташкил этилди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг кенгайтирилишини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Уқрашувда таъкидланишича, айни вақтда Қозоғистон Жанубий Корея билан машинасозлик, энергетика, соғлиқни сақлаш, тикланувчи энергия манбалари соҳаларида фаол ҳамкорлик қилмоқда.